Бэйл билан шартномани бекор қилиш "Реал"га қанчага тушади?

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйл тез орада жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” уэльслик футболчи билан имзоланган шартномани муддатидан аввал бекор қилмоқчи. Бу эса клубга 60 млн еврога тушади. Чунки, Бэйлнинг “Реал” билан шартномаси тугашига яна 2 йил бор.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” мухлислари Бэйлни жорий мавсум жамоанинг энг ёмон футболчиси, деб топган эди. У 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!