Бэйл икки йил ўтиб Ла Лигада яна гол урди
Ла Лига 2-тури доирасида "Реал" "Леванте" майдонида меҳмон бўлиб, жанговар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Карим Бенземанинг узатмасидан сўнг Гарет Бэйл мадридликларни олдинга олиб чиқди. Уэльслик футболчи ўтган йилнинг 22 январидан буён илк марта "қироллик клуби" сафида гол урди. Ўшанда ярим ҳимоячи Испания кубогидан ўрин олган "Унионистас Саламанка" дарвозасини ишғол қилганди.
Испания чемпионатида Бэйл икки йилдан буён гол урмай келаётганди. Бугунги ўйиндан аввал футболчи сўнгги бор Ла Лигада 2019 йил "Вильярреал"га қарши ўйинда дублга эришганди.
Маълумот учун, "Реал" 2-турдан сўнг 4 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар