Бэйл “Реал” фанатлари ёмон кўрадиган жамоага ўтади

“Реал” раҳбарияти катта маош олиб, кам ўйнаётган ўйинчиларидан бири бўлган Гарет Бэйл билан хайрлашишга тайёрлигини билдирган. Уэльслик юлдузнинг мадридликлар билан шартномаси 30 июнда тугайди. Жамоа янги битим бергани йўқ.

Бэйлга Мадрпиднинг иккинчи клуби – “Атлетико” иш таклиф қилмоқда. Диего Симеоне 32 ёшли ўйинчи жамоанинг ҳужумкорлигини оширишига ишонмоқда.

Гарет ҳам фаолиятини Испанияда давом эттиришни хоҳлайди ва бу таклифни қабул қилишга мойил бўлиб турибди.

Юлдуз даражасидаги футболчининг рақиб жамоага ўтиши шундоқ ҳам Гаретни ёқтирмай қолган “Реал” мухлисларини янада жумбушга келтириши табиий.

Бэйл бу мавсум атиги етти марта майдонга тушиб, битта тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!