Бэйл "Реал" раҳбариятининг ғазабига учради

"Реал" раҳбарияти уэльслик вингер Гарет Бэйлдан тезроқ қутилмоқчи. Бу ҳақда Deportes Cuatro нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 31 ёшли футболчи терма жамоа сафидан жароҳат олиб қайтгани ва шундан кейин ҳатто жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан гаплашмай, тўғри спорт залга шуғулланиш учун кетиб қолгани клуб раҳбариятини ғазаблантирган. Шундан сўнг, мадридликлар қандай қилиб бўлса ҳам, Бэйлдан тезроқ қутилишга қарор қилган.

Бэйл “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 251 та ўйинда майдонга тушди ва 105 та гол ҳамда 68 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!