Бэйл "Реал"да қолиб, набираларини ҳам боқмоқчи

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг жамоадаги келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Гаретнинг нархи қанча эканини билмайман. Буни аниқлай олмайман. Унинг учун қанча пул тўлашга тайёр эканликларини клубларнинг ўзлари белгилайди. Мен шуни айтишим мумкинки, Бэйл Мадридда бахтли. Бу ерда унинг ажойиб ҳаёти бор. У фаолиятини “Реал”да якунламаслигига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Бу унинг ҳаёти. У ўзини, фарзандларини ва ҳатто набираларини ҳам моддий жиҳатдан таъминлашни хоҳлайди”, - дейди агент.

30 ёшли уэльслик футболчи “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 249 та ўйинда майдонга тушди ва 105 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!