Бэйл "Реал"нинг мавсумдаги энг ёмон футболчиси деб топилди

"Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйл жамоа мухлислари томонидан мавсумнинг энг ёмон футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Овоз бериш натижаларига кўра, франциялик ҳужумчи Карим Бензема ҳаммадан кўп овоз тўплади ва энг яхши футболчи, деб топилди. Кучли учликдан ҳимоячи Серхио Рамос ва дарвозабон Тибо Куртуа жой олди.

Гарет Бэйлнинг бош мураббий Зинедин Зидан билан муносабатлари яхши эмас. У жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!