Бэйл Роналдога етиб олди
Ads

"Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйл кеча Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Вильярреал"га (2:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда дубль қайд этди.

Ушбу ўйиндан сўнг уэльслик футболчининг “қироллик клуби”да киритган голлари сони 104 тага етди. Эътиборлиси, Бэйл шу тариқа “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдога тенглашиб олди. Улар айни дамда 7-поғонани эгаллаб туришибди.

Фақатгина Гонсало Игуаин (121), Уго Санчес (208), Карим Бензема (224), Ференц Пушкаш (241), Альфредо Ди Стефано (308) ва Криштиану Роналдулар (450) Бэйлдан кўпроқ гол уришган.