Бэйл "Тоттенхэм"га қайтгач нималар деди?
Уэльслик вингер Гарет Бэйл яна "Тоттенхэм"га қайтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган клубга қайтиш ажойиб бўлди, бу ерда мен ном чиқарганман. Ажойиб жамоа, ажойиб мухлислар. Жисмоний ҳолатимни тиклашга ва клубга совринлар ютишда ёрдам беришга ҳаракат қиламан. “Реал”дан кетгач, албатта “Тоттенхэм”га қайтиш ҳақида кўп ўйлардим ва бу имконият ўз вақтида берилди. Мен ғалабаларга очман ва ўйинларни орзиқиб кутяпман.
“Реал”да ўйнаб, ғолиблик ҳиссини туйдим ва мен совринларни қандай ютиш кераклигини биламан. Ушбу тажрибамни “Тоттенхэм” футболчиларига етказаман ва бу уларнинг совринлар ютишимизга бўлган ишончини оширади, деган умиддаман”, - дейди Бэйл.
31 ёшли Бэйл 2007-2013 йилларда “Тоттенхэм”да тўп сурган.
Фикрлар