Бэйл ва Кейн гол урган ўйинда

Англия лига кубогининг 1/4 финал босқичида “Тоттенхэм” сафарда “Сток Сити” меҳмони бўлди.

“Bet365 Stadium”даги ўйин голларга бой кечди. Якунда эса 1:3 ҳисобида “шпорлар”нинг қўли баланд келди. “Тоттенхэм”нинг голларига Гарет Бэйл (22'), Бен Дэвис (70') ва Харри Кейн (81') муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб голини Жордан Томпсон (53') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар