Бэйл ва Роналду ўртасида можаро бўлганми?

“Реал”нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл “Қироллик клуби”да ўзи билан бирга ўйнаган Криштиану Роналду билан ўзаро муносабати ҳақида гапириб берди.

- Мен Роналду билан ўртамизда можаро бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни эшитганман. Лекин бизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган.

Мадрид клубида бирор ким билан тортишиб қолганимни эслай олмайман. Оғир вазиятларда ҳам кийим алмаштириш хонасидаги муҳит доимо яхши бўлган.

Мадриддаги вақтимни ажойиб тарзда ўтказганман, - деди 33 ёшли Гарет Бэйл.

Уэльслик футболчи 2013-2022 йиллар давомида “Реал” сафида жами 258 та учрашув ўтказиб, 106 та гол ва 58 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!