Бэйл Хитой клубидан бўлган фантастик таклифни рад этди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Хитой клуби "Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйлни дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли уэльслик футболчи хитойликларнинг йилига 68 миллион евро маошли таклифини рад этган ва “қироллик клуби”да қолишга қарор қилган. Айтиш керакки, унинг Мадриддаги маоши йилига 17 млн еврони ташкил этади.

Ээътиборлиси,“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Бэйлни янги мавсум режаларига киритмаяпти. Аммо, шунга қарамай у жамоада қолиб, ўзини кўрсатмоқчи.

Маълумот учун, Бэйл ўтган мавсум “Реал” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!