Бэйл Хитой кубогида ўйнайди

Уелс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйлни 22-26 март кунлар Хитойда бўлиб ўтадиган Хитой кубоги турнири учун терма жамоага чақирди.

Хитой кубоги – 2017 йил Wаndа компанияси томонидан ишлаб чиқилган турнир бўлиб, 4 та терма жамоа кичик турнир тарзида ўтади.

Бу йилги мусобақаларда Уругвай, Чехия, Уэльс ҳамда Хитой терма жамоалари иштирок этишади. Уэльс турнирнинг биринчи куни ярим финал босқичи доирасида мезбонларга қарши баҳс олиб боради.