Бэйл яна эски

"Тоттенхэм" вингери Гарет Бэйл жароҳат олиб сафдан чиқди.

31 ёшли уэльслик футболчи кеча Англия лига кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сток Сити"га (3:1) қарши ўйинда жароҳат олган. "Шпорлар" устози Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра, Бэйлнинг ўзи танаффусда уни алмаштиришни сўраган.

Гарет Бэйл жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)