Бэйл январда Мадридни тарк этмоқчи. У "Реал"нинг Хитой клублари билан музокаралар ўтказишини хоҳламоқда

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоани тарк этишни истамоқда.

Хабарга кўра, Бэйл Мадридни январь ойидаёқ тарк этишни жуда ҳам хоҳламоқда ва жамоа Хитой клубларидан бўлган таклифни кўриб чиқишини истамоқда.

Маълумотларда, Бэйл "Реал" сафида бошқа майдонга тушмаслиги мумкинлиги ҳақида ҳам хабар берилмоқда.

Аввалроқ, "Реал" "Манчестер Сити" футболчиси Стерлингни трансфери учун Бэйлни қўшиб бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг жорий мавсумида Бэйл 6 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!