Бэйлнинг агенти унинг "Интер"га ўтиши мумкинлигини инкор этди

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг "Интер"га ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.

"Тарқалган хабарлар ҳақиқат эмас", - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда Бэйлнинг зизматларидан фойдаланмоқчи эмаслиги ва шу сабабли футболчи бошқа жамоага кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бэйл ўтган мавсум “Реал” сафида 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!