Бэйлнинг агенти: Унинг пуллари бутун умрга етади

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг Лондондаги ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Унинг фаолияти якунига етиб бормоқда. Моуриньога эса нега Бэйлни майдонга туширмаётгани ҳақида савол бериш керак.

Бэйл хорижда қолган барча Британия футболчиларига нисбатан кўпроқ совринлар ютди. Унинг молиявий имконияти жойида. Унинг пуллари бутун умрга етади”, - деди агент.

Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли. У “Тоттенхэм” сафида ижарада тўп сурмоқда. Гарет жорий мавсум АПЛда бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар