Бэйлнинг борар жойи аниқ бўлди

Зинедин Зидан билан келиша олмай қолган Гарет Бэйл барибир “Реал”ни тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Унга Европа клубларидан айрим таклифлар бўлаётганига қарамай, у “кўҳна қитъа”да қолмоқчи эмас.

- Менга MLS ёқади. Бу зўр футболчилар, ажойиб стадионлар ва маҳобатли спорт иншоотларига эга ривожланиб бораётган лигадир. Кўпчилик АҚШда ўйнашни истамоқда. Бу мени ҳам қизиқтиряпти. Таътилда Лос-Анжелесга бориб гольф ўйнашни яхши кўраман, - деди Бэйл.

Якунланган мавсумда Бэйл Испания чемпионатида атиги 16 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига бир жуфт гол киритди. Чемпионлар лигасида эса “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган учрашувда иштирок этишдан бош тортди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!