Бэйлнинг голи "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди

Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Брайтон" учрашуви ўз якунига етди. Унда "шпорлар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

"Тоттенхэм" таркибидан Кейн ва Бэйл голларга муаллифлик қилди. Меҳмонлар таркибидан Ториқ Лэмпти ягона жавоб голини киритишга эришди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Қўшиб берилган дақиқаларни Моуриньо шогирдлари вақт чўзиш билан ўтказмоқда.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Ло Челсонинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 84'

    Сон ўрнига Дэвис майдонга тушди. 

  • 79'

    Лэмпти ўрнига МакКалистер майдонга тушди. 

  • 78'

    Энди меҳмонлар яна фаоллашишга мажбур бўлади. 

  • 74'

    Троссард ўрнига Уэлбек майдонга тушди. 

  • 73'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бэйл жарима майдонига Регилон узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 71'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Кейн деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. 

  • 68'

    Ламеланинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, Велтман тўпни узоқтираман деб, ўз дарвозасига зарба бериб юборди. Дарвозабондан сейв.

  • 65'

    Марч ўрнига Бернардо майдонга туширилди. 

  • 64'

    Марч тиббий ёрдам қабул қилмоқда. 

  • 63'

    Ндомбеле ўрнига Ло Челсо майдонга тушди. 

  • 62'

    "Брайтон" ҳамон ҳужумда фаоллик намойиш этяпти. 

  • 58'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лэмптининг голи узоқ вақт ВАР томонидан кўриб чиқилгач, инобатга олинди. Ваҳоланки, ушбу гол аввалида меҳмонлар яққол фол ишлатиб улгурганди. 

  • 54'

    Марчнинг ўтиб кетишига Сиссоко имкон бермади. 

  • 51'

    Хёйбьергга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 49'

    Кейн жарима зарбасини айёрона тарзда амалга оширди. Аммо Сон уни муваффақиятли давом эттира олмади. 

  • 47'

    Ндомбеле жарима майдони ичига яхши кириб борди. Аммо тўпни узатишда кечиккани боис уни йўқотди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Берн сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Тайм сўнгида "Брайтон" яна фаоллик кўрсатмоқда. 

  • 40'

    "Брайтон" жарима зарбасидан тўпни узатди. Ҳимоячилар уни узоқлаштиришга эришди. 

  • 39'

    Регилон сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 35'

    Лэмпти офсайдда қолиб кетгани сабаб "Брайтон" ҳужуми тўхтатилди. 

  • 31'

    "Брайтон" "Тоттенхэм"ни ҳимояланишга мажбур эта бошлади. 

  • 29'

    Бурчак зарбасидан яна меҳмонлар наф чиқара олмади. 

  • 28'

    Лэмптининг рейдини ҳимоячилар тўхтатиб қолишга эришди. 

  • 26'

    "Брайтон"нинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди. 

  • 24'

    Доэрти жарима майдони ичида Троссардни ушлаб қолди. Аммо ҳакам ВАР билан боғлангач, пенальтига асос камлигини таъкидлади. 

  • 21'

    Соннинг зарбаси ноаниқ чиқди. Яхши имконият бўлганди. 

  • 18'

    "Брайтон" майдон марказидан ўтишга ҳам қийналмоқда. 

  • 15'

    "Шпорлар" янада хотиржам ҳаракат қилишмоқда.

  • 13'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 12'

    Ҳакам Кейнга ишлатилган қўполлик учун жарима зарбаси белгилади. ВАР эса вазиятни кўриб чиқиб, пенальти белгилади. 

  • 11'

    Соннинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. Ламела боши билан зарба бера олмади. 

  • 9'

    "Тоттенхэм" тўп назоратини ўз қўлида ушлаб турибди. 

  • 7'

    Ндомбеле сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 7'

    Соннинг яна бир бурчак узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 6'

    Бурчак зарбасини "чайкалар" ҳимоячилари қайтариб юборди. 

  • 3'

    Кейн ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллаб юбора олмади.

  • 2'

    "Тоттенхэм" тўп назорати билан ўйинни бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. АПЛ 7-турининг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнгги учрашуви бошланмоқда. "Тоттенхэм" ва "Эвертон" жамоалари ўртасидаги баҳсни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!