Бэйлнинг ортидан бормайман!

“Реал” билан хайрлашган Марсело худди ўзи каби Мадрид клубидан кетган Гарет Бэйл ортидан бормаслигини маълум қилди.

Уэльслик ҳужумкор футболчи АҚШ чемпионатига йўл олиб, “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Марсело яқинда “Милан” билан шартнома имзолашга яқин келганди. Лекин кутилмаганда 34 ёшли футболчининг трансфери барбод бўлди.

Бразилиялик ҳимоячи айни пайтда ўзига янги жамоа қидирмоқда. Марсело ўзига қизиқиш билдираётган “Вальядолид” ва “Райо Вальекано” сафига қўшилиши мумкин. Бироқ, шундай бўлган тақдирда Марсело маоши сезиларли даражада паст бўлишини англаб етиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!