"Бэйлнинг қайтиши "Тоттенхэм"ни АПЛ чемпионига айлантиради"

"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Харри Реднапп Гарет Бэйл ҳақида фикр билдирди:

"Агар Бэйл Лондонга қайтса, уларда даҳшатли ҳужум чизиғи пайдо бўлади. Тасаввур қилинг, Кейн, Сон, Алли ва Бэйл. Табиийки, бу таркиб билан улар АПЛ чемпионлигини қўлга киритишига тўсқинлик қилиш қийин бўлади. Гаретнинг қайтиши "Тоттенхем"ни АПЛ чемпионига айлантиради".

31 ёшли вингер 2007-13 йиллар оралиғида "шпорлар" шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда унинг трансфер нархи 28 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!