Биласизми, "Локомотив" ўз уйида ОКМКга қарши баҳсларда ёқимли анъанага эга

Бугун Суперлиганинг 7-турига якун ясалади. Тошкентда “Локомотив” ОКМКни қабул қилади. Бугунги беллашув орқали жамоалар чемпионат доирасидаги ўзаро 30-ўйинида майдонга тушадилар. Статистикадаги устунлик “Локо” тарафида. Улар 17 та баҳсда ғолиб чиқишган. ОКМК бўлса 7 марта рақибини таслим қилган. 5 та учрашувда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати 56\38 мезбонлар фойдасига.

Жамоалар сўнгги бор 2022 йилги мавсумда тўқнашишган. Олмалиқдаги баҳсда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. “Локо” ўз уйида 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган.

Яна бир гап: ОКМК “Локомотив” майдонида шу кунгача 14 марта ўйнаган бўлса, фақат 2 марта дурангга эришган ва қолган 12 та учрашувда имкониятни бой берган. ОКМКга чемпионатда ҳали “Локомотив” мезбонлигидаги баҳсларда ғалаба қозониш насиб қилмаган. Кўрамиз, бу сафар нима бўларкин?  

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – ОКМК ўртасидаги ўйин бугун соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!