Биласизми? 2018 йилда "Ювентус" ҳаммадан кўп очко тўплади

Яна бир неча дақиқалардан сўнг 2018 йил ҳам ўз ниҳоясига етади.

Opta Sports статистик портали тарқатган хабарга кўра якунланаётган йилда Европа кучли бешлик чемпионатларида энг кўп очкони “Ювентус” жамғарган. Туринликлар 2018 йилда жами 101 очко жамғаришган.

Бу борада кейинги ўринларни ПСЖ (90), “Манчестер Сити” (88) ва “Ливерпуль” (88) жамоалари эгаллашди.

Кучли ўнликдан эса “Наполи” (Италия, 87), “Тоттенхэм” (Англия, 85), “Барселона” (Испания, 85), “Бавария” (Германия, 79), “Атлетико” (Испания, 77) ва “Реал” (Испания, 74) клублари жой олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!