Биласизми? “Арсенал” АПЛда кетма-кет 10та учрашувдан буён ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаяпти

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда “Арсенал” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эътиборлиси, Арсен Венгер шогирдлари премьер-лигасининг кетма-кет 10та баҳсидан буён ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олишмаяпти. Эслатиб ўтиш лозимки, “канонирлар” бундай ҳолатга сўнгги бор бундан 16 йил муқаддам, яъни 2002 йилги мавсумда тушишган.

Маълумот учун, кечаги мағлубиятдан сўнг “Арсенал” ҳисобидаги очколар 45талигича қолди ва улар мусобақа жадвалининг 6-ўрнини эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!