Биласизми? "Аякс" 1997 йилдан буён илк бор ЕЧЛ ярим финалига чиқди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳси доирасида “Аякс” сафарда “Ювентус" (1:2) устидан сенсацион тарзда ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.

Эътиборлиси, амстердамликлар 1997 йилги мавсумдан буён илк бор ЕЧЛда 1/2 финалга йўл олишди. Яна бир қизиқ томони, “Аякс” ўшанда ярим финалда “Ювентус”га тўқнаш келган ва имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” бу сафар ярим финалда “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!