Биласизми? “Барселона”нинг энг арзон футболчиси 75 млн евро туради, энг қиммати эса...
Ads

Bleacher Report нашри “Барселона” футболчиларининг шартномасига кўра компенсация суммаси қанча эканлиги борасида қизиқарли маълумотни чоп этди.

Унга кўра каталонияликларнинг энг қиммат футболчиси Лионель Месси ҳисобланади. Аргентиналик футболчининг янги шартномасига кўра товон пули 300 миллион еврони ташкил этади. Бу борадаги энг паст кўрсатгич жамоанинг бразилиялик футболчиси Рафинья Алькантарага тегишли. Унинг нарҳи 75 миллион евро деб белгилаб қўйилган.