Биласизми?
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Швейцариянинг “Базель” клуби ўз майдонида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубини қабул қилди ва якунда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қизиғи шундаки, 14та учрашувдан буён “Базель” майдонига сафар қилган барча инглиз жамоалари ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг "А" гуруҳида кураш олиб бораётган "Базель" ўтган 5та турдан сўнг 9 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.