Биласизми? Бензема жорий мавсум “Реал”нинг Ла Лигадаги энг яхши ассистенти бўлиб турибди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема кеча чемпионатнинг “Жирона”га (6:3) қарши баҳсида жамоасининг 2та голига ҳаммуаллифлик қилди.

Эътиборлиси, 30 ёшли франциялик футболчи бу билан ўзининг жорий мавсум Ла Лигадаги голли узатмалари сонини 10тага етказиб олди. Бу эса ҳозирча “қироллик клуби” футболчилари орасидаги энг яхши кўрсатгич бўлиб турибди. Бу борада Бенземадан сўнг 8та ассистенликни амалга оширган Криштиану Роналду бўлиб турибди. Айтиш лозимки, португалиялик футболчи 22та гол билан жамоанинг яққол тўпурари ҳам ҳисобланади.

Маълумот учун, Бензема бу мавсум Испания чемпионатида жами 23та баҳсда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 4та гол уришга муваффақ бўлган.