Биласизми? Бонуччи "Милан"да сардорлик боғичини Монтоливога қайтариб бермоқчи бўлган

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи сардорлик боғичини жамоа ярим ҳимоячиси Риккардо Монтоливога қайтариб беришга тайёрлигини билдирган.

Ўтган ойда бўлиб ўтган “Сампдория”га (2:0) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг, кийиниш хонасига кириб, агар муаммо шунда бўлса, ҳозироқ ушбу боғични 32 ёшли жамоадошига беришга тайёрлигини айтган. Бироқ, Монтоливо Бонуччининг ушбу таклифини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Леонардо Бонуччи мавсумлар оралиғида Туриннинг “Ювентус” клубидан “Милан”га кўчиб ўтган ва “россонерилар” сардорига айланган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!