Биласизми? Бразилия кетма-кет 10-марта жаҳон чемпионатларида гуруҳ ғолиби бўлди

Кеча сўнгги турда Сербия терма жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этган Бразилия якунда ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, “пентакампионлар” бу билан кетма-кет 10-марта жаҳон чемпионатида ўз гуруҳида ғолибликни қўлга киритиб, навбатдаги босқичга йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия плей-оффда Мексика терма жамоасига қарши баҳс юритади. Ушбу учрашув 2 июль куни Самарада Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!