Биласизми? Бундан роппа-роса 9 йил олдин Месси илк "Олтин тўп"ини қўлга киритган

Бундан роппа-роса 9 йил муқаддам, яъни 2009 йилнинг 1 декабрь куни “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси ўзининг илк “Олтин тўп”ига эга бўлган эди.

Эътиборлиси, моҳир футболчи шундан сўнг 2010, 2011, 2012 ва 2015 йилларда ҳам ушбу совринни қўлга киритди.

Маълумот учун, Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004 йилдан буён жамоанинг асосий таркибида шуғулланиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоада жами 652та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 567та гол ҳамда 221та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Аргентина терма жамоаси сафида эса 128та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 65та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!