Биласизми?

Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансферлар даврида “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаинни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “аристократлар” аргентиналик форвард учун 100 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, Турин супер клуби бу таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси аъзоси “Ювентус” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Наполи” клубидан 90 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.