Биласизми? Гризманн Симеонега ўз келажаги ҳақида бир неча ой олдин айтган

  • 12 May 10:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн ўзининг келажак фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида жамоа бош мураббийи Диего Симеонени бир неча ой олдин огоҳлантирган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги нашрнинг ёзишича франциялик футболчи устозига ўтган йилнинг декабридаёқ ёзда “Барселона”га ўтишини айтган. Айтиш лозимки Гризманнинг бу қарори ҳақида нафақат Симеоне, балки кейинчалик клуб раҳбарияти ва футболчилари ҳам хабар топишган.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум Ла Лигада жами 30та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!