Биласизми? Иско ЕЧЛда тепган илк жарима зарбасиниёқ голга айлантирди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич илк турида “Рома” (3:0) дарвозасини ишғол этишга эришди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра кеча ЕЧЛда илк марта жарима зарбасини амалга оширган 26 ёшли испаниялик футболчи ушбу имкониятдан унумли фойдаланди ва дастлабки урунишдаёқ гол уришга муваффақ бўлди.