Биласизми? Испания биринчи марта Осиё жамоасига мағлуб бўлди
Испания терма жамоаси ўз тарихида илк бор ОФК (Осиё Футбол Конфедерацияси) жамоасига мағлуб бўлди. Эслатиб ўтамиз, “қизил фурия” ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг сўнгги турида кутилмаганда Япония терма жамоасига ютқазиб (1:2) қўйди ва қўшимча кўрсаткичлар бўйичагина Германия терма жамоасини ортда қолдириб, “E” квартетида иккинчи ўринни эгаллади.
Айтиш керакки, бунгача испанлар Осиё термалари билан 15 та ўйин ўтказишган ва шуларнинг 13тасида ғалаба қозониб, иккитаси дуранг қайд этган (ЖЧ-2002 да Жанубий Корея билан асосий вақтда дуранг қайд этилган (0:0), аммо кейин пенальтилар сериясида имкониятни бой берган).
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Германия терма жамоасини бир хил очколар билан ортда қолдирди. Ҳар икки жамоа ҳисобида тўрттадан очко бор. Бироқ урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ Испанияда яхшироқ. Луис Энрике шогирдлари энди 1/8 финал босқичида “F” гуруҳида ғолиб чиққан Марокаш терма жамоаси билан ўйнайди.
Фикрлар