Биласизми? ЖЧ-2018нинг барча гуруҳида “Барселона” футболчилари бор

A Bola нашри тарқатган хабарга қараганда ЖЧ-2018нинг барча 8та гуруҳидан “Барселона” футболчилари жой олишган. Бу воқеа эса ҳозирча тарихда илк марта содир бўлмоқда.

Демак “Барса” футболчилари гуруҳларда қуйидагича жойлашишган:

Луис Суарес (Уругвай, "A"), Андрес Иньеста, Серхио Бускетс, Жерар Пике, Жорди Альба (Испания, "B"), Самуэль Умтити ва Усман Дембеле (Франция, "C"), Лионель Месси (Аргентина, "D"), Иван Ракитич (Хорватия, "D"), Марк-Андре тер Штеген (Германия, "E"), Филиппе Коутиньо ва Паулиньо (Бразилия, "F"), Томас Вермален (Бельгия, "G"), Йерри Мина (Колумбия, "H").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!