Биласизми? Кроос 2014 йил МЮга ўтишга рози бўлган, аммо...
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес 2014 йилда "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроосни “Олд Траффорд”га олиб келмоқчи бўлган. Эслатиб ўтиш лозимки, Кроос ўша пайтда “Бавария” аъзоси ҳисобланарди.

“Кроос “Манчестер Юнайтед”га ўтишга розилик билдирган эди. Биз ҳаммасини келишиб олгандик. Биз у ва унинг хотини билан учрашганмиз ва гаплашганмиз”, - дейди Мойес.

Бироқ, якунда Кроос 25 млн евро эвазига “Реал” Мадридга кўчиб ўтди. У жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.