Биласизми? КХДР 1980 йилдан буён Осиё кубогида бирорта ўйинда ғалаба қозона олмаяпти
Сешанба оқшомида ҳам БАА яшил майдонларида ўтаётган Осиё кубогининг 1-тур ўйинлари давом эттирилди.
Мусобақанинг уч карра ғолиби - Саудия Арабистони терма жамоаси илк турда КХДРга қарши баҳс олиб борди ва рақиблари дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритишга эришди.
Шу тариқа, Шимолий кореяликларнинг Осиё кубокларидаги ғалабасиз серияси давом этди. КХДР термаси қитъа биринчилигида қаторасига 12-ўйиндирки, ғалаба нима эканлигини билмай келишмоқда.
Улар сўнгги бор 1980 йил Қувайтда ўтган Осиё кубогининг гуруҳ босқичи доирасида Яманни 2:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар