Биласизми? “Ливерпуль” 7-марта еврокубокларда инглиз клубига қарши ўйнайди
Ads

Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ Швейцариянинг Ньон шаҳрида УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичига қуръа ташланди.

Эътиборлиси, қуръа натижаларига кўра чорак финалга етиб келган икки инглиз клуби – “Манчестер Сити” ҳамда “Ливерпуль” бу босқичда ўзаро рақиб бўлишлари маълум бўлди. Айтиш лозимки, мерсисайдликлар ўз тарихларида 7-марта еврокубокларда инглиз клублари билан тўқнашадиган бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Ливерпуль” бундан аввал "Лидс", "Тоттенхэм", "Ноттингем Форест", "Челси", "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларга қарши еврокубокларда тўп сурган.