Биласизми? Лукаку сўнгги 11 та учрашувнинг фақат 1 тасида гол ура олмаган холос

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку терма жамоа сафида ўзи иштирок этган сўнгги 11та баҳснинг фақат 1 тасида майдонни голсиз тарк этган ҳолос.

25 ёшли футболчи фақатгина ЖЧ-2018 старти олдидан Португалияга қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида рақиб дарвозасини ишғол эта олмаган. Қолган 10та баҳсда эса Лукаку ўз номига жами 17та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси бугун ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Японияга қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!