Биласизми? Мбаппе жорий йил Франция терма жамоасининг 10та голида бевосита иштирок этди

Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппе кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Голландия (2:1) терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 19 ёшли футболчи жорий 2018 йилда “гол+пас” тизими бўйича Франция терма жамоасининг жами 10та голида иштирок этди. Аниқроғи, Мбаппе бу йил ҳозирча жаҳон чемпионлари сафида 8та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да ғолиб бўлди ва мусобақанинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.