Биласизми? Модрич жорий ёз
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий ёз ўзининг собиқ жамоаси - "Тоттенхэм" сафига қайтиши мумкин эди. Бу ҳақда beIN Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” “шпорлар”га 32 ёшли хорватиялик футболчисининг хизматларини таклиф қилган, бироқ, якунда бу борада рад жавобини олган.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2008-2012 йилларда “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг “Реал”га ўтган.

Таъкидлаш лозимки, Модрич учун айни дамда Миланнинг “Интер” клуби жиддий кураш олиб бормоқда, лекин “Реал” энди уни сотишни истамаяпти.