Биласизми? "Насаф" сўнгги 5 та ўйиндан буён "Қўқон-1912" майдонида мағлуб бўлмай келмоқда

Ўзбекистон Лига кубоги чорак финалидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 21 марта тўқнаш келишган. “Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 40-21, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 45 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказган сўнгги беш учрашув:

13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 1:1
21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 0:0
04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф - 1:2
26.08.2016. Қўқон-1912 – Насаф - 1:2
16.08.2015. Қўқон-1912 – Насаф - 1:3

Ўзбекистон Лига кубоги

Чорак финал

«ҚЎҚОН-1912» - «НАСАФ»

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" – “Насаф” учрашуви, бугун Қўқондаги "Марказий" стадионда соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!