Биласизми: “Обод” 7 ўйиндан бери мағлуб бўлмоқда

Бундан бироз олдин, Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида Олий лига 18-туридан ўрин олган “Обод” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда бухоролик футболчилар сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бу “Обод”нинг ушбу мавсум Олий лигадаги кетма-кет еттинчи мағлубияти бўлди.

Тошкентликлар сўнгги бор 11-тур доирасида 18 май санасида “Динамо”га қарши уйда кечган учрашувда ғалаба қозонган эди. “Жар” стадионида кечган қарама-қаршиликда “Обод” 3:1 ҳисобида самарқандликлардан устун келган эди.

Шундан сўнг, “Машъал”, “Металлург”, “Шўртан”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” жамоаларига қарши баҳсларда “Обод” кетма-кет тарзда мағлуб бўлиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!