Биласизми? "Олимпик" юқори олтиликдаги жамоаларнинг фақатгина биттасига мағлуб бўлган (фото)
Кеча Ўзбекистон Суперлигасида 16-тур учрашувлари якунига етди.
Тошкентнинг "Олимпик" клуби "Жар" стадионида пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Пахтакор"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Қизиқарли томони шундаки, мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйини ҳам шу ҳисобда якунига етган.
Эътиборли томони, Темур Кападзе шогирдлари айни пайт турнир жадвалида кучли олтиликни банд этиб турган жамоалар орасида фақатгина "Қизилқум"га имкониятни бой берган. 1-давра 5-тур доирасидаги беллашувда навоийликлар 1:0 ҳисобида зафар қучган. Юқори ўринлардаги бошқа ҳеч бир жамоа олимпиячилар қаршилигини синдира олмаган. Бу эса мавсум дебютанти учун ажойиб натижа ҳисобланади.
Фикрлар