Биласизми?
Ads

Якунига етган 27-мавсумдан сўнг "Пахтакор" жамоаси таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатида ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Энг кўп майдонга тушган футболчи номи ҳамон ўзгармаган. Мурод Алиев ҳисобида 232 учрашув мавжуд. Станислав Андреев эса 213 ўйин билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Кучли учликни Анвар Солиев 205 беллашув билан тўлдирган.

Юқорига кўтарилишга эришган футболчилардан бири Владимир Козак бўлиб, у 191 баҳс билан бешликни тугатмоқда. Кучли йигирматаликдан охирги мавсумни жамоада ўтказганлардан Камолиддин Тожиев ва Александр Лобанов ўрин олишган.

Шунингдек, Игорь Сергеев 133, Жамшид Искандеров 126 ва Егор Кримец ҳисобида 101тадан ўйин мавжуд.

Мурод Алиев 232

Станислав Андреев 213

Анвар Солиев 205

Илҳом Суюнов 198

Владимир Козак 191

Собир Ходиев 187

Асрор Алиқулов 179

Шерзод Каримов 178

Павел Бугало 173

Николай Ширшов 171

Игнатий Нестеров 168

Камолиддин Тожиев 166

Акбар Исматуллаев 164

Темур Кападзе 152

Сервер Жепаров 152

Даврон Ҳошимов 149

Зайниддин Тожиев 149

Александр Лобанов 143

Леонид Кошелев 137

Дилмурод Назаров 136

Владислав Кирьян 136