Биласизми? "Пахтакор" ва "Сурхон" жамоаларининг Тошкентдаги тўқнашувида дуранг қайд этилмаган

"Пахтакор" Суперлига 7-турида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилади. "Пахтакор" клуби матбуот хизмати ўйин олдидан жамоаларнинг ўзаро учрашувлар тарихига оид маълумотларни тақдим этди.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ҳозирга қадар 26 беллашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда "Шерлар" катта устунликка эга. 20 ўйинда ғалаба қозонган "Пахтакор" бир бор дуранг қайд этиб, 5 учрашувда имкониятни бой берган. Тошкентликлар рақиб дарвозасига 83 гол урган ҳолда 25 тўп ўтказиб юборган. Тошкентдаги 13 тўқнашувнинг 12тасида "Пахтакор", биттасида "Сурхон" ғалаба қозонган. "Шерлар" Тошкентда 12 ғалабадан 10тасида йирик ҳисобда зафар қучганлар. Ўз майдонимизда гол уриш борасида кўрсаткичлар 58:8ни ташкил қилади.

Ўзаро баҳслардаги энг йирик натижа 2004 йилда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" термизликларни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган. "Сурхон"нинг Тошкентдаги ягона ғалабаси 1994 йил қайд этилган. Ўтган йили уйдаги беллашувда "шерлар" 3:1 ҳисобида зафар қучган.

Ўзаро ўйинларда тўпурар Миржалол Қосимов саналади. У 7 марта Термиз жамоаси дарвозасини ишғол қилган. Азамат Абдураимов 6 бор гол урган. Собир Ходиев, Дилмурод Назаров, Андрей Акопянц, Игорь Шквирин ва Александр Писарев 5тадан тўп киритишган.

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин 2 июль, пайшанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okasi
02/07/2020 17:33
Пахтакор-Сурхон: 5-0