Биласизми? ПСЖ дарвозасига йўлланган 10та зарбанинг 9таси гол билан якунланган

Кеча Франция чемпионатининг 18-турида амалдаги чемпион ПЖС сафарда "Генгам" клуби мехмони  бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Таъкидлаш керакки парижликлар чемпионатда кетма-кет уч ўйиндан буён ғалаба нималигини билишмаяпти. 
Устига-устак Париж жамоаси дарвозабони Альфонс Ареола   сўнги 10та берилган зарбадан сўнг 9 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанлигини алоҳида қайд этиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ айни дамда мусобақа жадвалининг 3-поғонасидан жой олиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!