Биласизми?
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ёзги трансферлар даврида "Бавария" форварди Роберт Левандовскини сотиб олишга уруниб кўрган.

Football Espana нашри тарқатан хабарга қараганда “қироллик клуби” 30 ёшли польшалик футболчи учун немис грандига “Альянц Арена”да ижарада тўп сураётган ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ва унга қўшимча яна 40 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, мадридликларнинг ушбу таклифи Германия чемпионини қаноатлантирмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Левандовски ёзда чиндан ҳам “Бавария”дан кетиш пайига тушиб қолгани, бироқ кейинчалик ушбу фикридан қайтгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Минбар

Барча блоглар