Биласизми? Роналду
Ads

Хабарингиз бор бундан бироз аввал УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра нимчорак финалда “Ювентус” Мадриднинг “Атлетико” клубига қарши кураш олиб борадиган бўлди. Эътиборлиси, туринликлар форварди Криштиану Роналду фаолияти давомида “Атлетико” дарвозасига нақд 22та гол киритишга муваффақ бўлган.

Роналду “Атлетико”дан кўра фақатгина “Хетафе” (23 гол) ва “Севилья”га (27) кўпроқ гол урган холос.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичнинг дастлабки учрашувлари 2019 йил 12-13 ва 19-20 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 5-6 ҳамда 12-13 март кунлари бўлиб ўтади.