Биласизми? Сўровномада Роналду Модричга овоз берган, Месси эса Суаресга

Хабарингиз бор кеча Лондон шаҳрида ФИФА лауреатлари номи эълон қилинди ва унда 43,19% овоз тўплаган Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет 2-марта йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лионель Месси эса 19,25% овоз олиб, 2-ўринда қолиб кетди.

Маълум бўлишича ФИФА сўровномасида иштирок этган 32 ёшли португалиялик футболчи йилнинг энг яхши футболчиси деб жамоадоши Лука Модрични танлаган. Кучли учликка эса яна бир “Реал” аъзолари – Серхио Рамос ҳамда Марселоларни киритган.

Ўз навбатида Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси бу борада энг яхши деб жамоадоши Луис Суаресни белгилаган. Кучли учликка эса Андреас Иньеста ҳамда Неймарларни киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар